20:26 / 30.06.2020
3 440

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум. Рақиб 15 марта нокаут эвазига ғалаба қозонган

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум. Рақиб 15 марта нокаут эвазига ғалаба қозонган
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (9 та жанг, 7 та нокаут) ўзининг навбатдаги жангини 15 август куни ўтказади.

Шаҳрамга бу жангда мексикалик Франциско Рохо рақиблик қилади, дея хабар бермоқда Matchroom Boxing промоутерлик компанияси. Жанг WBA International чемпионлик камари учун кечади.

Қайд этиш жоиз, Рохо профессионал боксда 25 та жанг ўтказиб, уларнинг 22 тасида ғалаба қозонган. 15 та жангда рақибларини нокаутга учратган. Яна 3 та жангда эса мағлубиятга учраган.

Жанг АҚШнинг Оклаҳома штати, Талса шаҳридаги бокс кечасида бўлиб ўтиши режалаштирган.

Маълумот учун, Ғиёсов ўзининг сўнгги жангида Дарлейс Пересга қарши ўтказиб, рақибини 30 сония ичида нокаутга учратганди. Рохо эса сўнгги жангида Галвис Гуэррани 8-раундда нокаут учратиб ғалаба қозонган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум. Рақиб 15 марта нокаут эвазига ғалаба қозонган