Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Тачмурод Агамуродов ўз фикрларини билдирди.
"Бугун жамоам кўрсатган ўйиндан қониқдим. Майдонда кўлдан келганича курашишди. "Навбаҳор" чемпионатимизнинг етакчи жамоаларидан бири саналади. Юқори ўринлар ва ОЧЛ учун курашмоқда. Биз эса ҳозирча жон сақлаб қолиш йўлида кураш олиб боряпмиз. Биз олдимизга қўйилган вазифа йўлида ҳаракат қиламиз. Бугун биргина пенальти барчасини ҳал қилди.
Чемпионатни марказлашган ҳолатда ўтказиш? Шундай қарорга келишган эканми, демак барчаси бизни ва футболчиларни соғлигини ўйлаб қилинмоқда. Футбол раҳбарлари, мутасаддилар инсонларни ҳавфсизлигини ўйлаган ҳолатда қарор чиқаришмоқда деб ўйлайман. Ҳақиқатдан ҳам расман шундай йўл тутилса буни тўғри деб биламан. Чемпионатни қандай давом эттириш ҳақидаги қарорни биз чиқармаймиз. Буни раҳбарлар ҳал қилади. Бизга фарқи йўқ. Масалан, бугун ҳам узоқ масофа босиб Наманганга келдик.
Ҳа, жамоани оғир аҳволда қабул қилиб олдим. Боз устига тақвим ҳам биз учун бироз ноқулай эди. Рестартдан сўнг юқори ўринлардаги жамоалар билан ўйнадик. "Пахтакор", АГМК ва ҳоказо. Лекин, жамоам ҳаракат қилмоқда. Оғир вазиятдан чиқиб олиш учун интилмоқда. Агар биз шундай бор кучимиз билан итилишда давом этсак тушкун ҳолатдан чиқиб кета оламиз. Трансферлар ойнаси вақтида жамоамизни кучайтириш учун янги футболчиларни таклиф қиламиз. Яхши футболчиларсиз идеал мураббий ҳам натижа қила олмайди.
"Навбаҳор"ни ўйини ҳақида бирор бир фикр билдиришим учун мен шу жамоани ичида бўлишим керак. Бугунги ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, менимча ҳакам пенальтини белгилашда нотўғри қарор чиқарди деб ўйлайман. Албатта, ҳакамларни назорат қиладиган қўмита бор. Мени ягона эътирозим шу вазиятга. Икки футболчини боши билан тўқнашиб кетиши сабаб ўйинни тўхтатиш ноўрин. Ҳакам қўйиб бериши керак эди", - дейди Тачмурод Агамуродов.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар