Coca Cola Суперлигасининг 9-турида "Пахтакор" ўз майдонида АГМКни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида ортда бора туриб, 2 дақиқа ичида 2 та гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Ўйин эса 2:2 ҳисобида якунланди.
Кейинчалик ушбу учрашув мухлислар ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўла бошлади. Улар орасида ушбу беллашув келишилган, деган фикрлар ҳам йўқ эмас. Бу борада Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
- "Пахтакор" — АГМК ўйини ҳақида турли хил фикрлар билдирилди. Мен учрашувни келишилган, деб ўйламайман. Биринчидан, бунга етарли даражада асосим йўқ. Иккинчидан, учрашувни бошидан охиригача кузатиб бордим. Учинчидан, ҳисоб 2:2 бўлганида ҳам "Пахтакор" ҳужум қилишда давом этди ва фақатгина дарвозабон сабаб АГМК дурангни сақлаб қолди.
Келишилган ўйин учун ўзини кўрсатиш ниятида бўлган 19 ёшли футболчининг майдонга туширилиши даргумон. Ўша футболчи голли узатма берди. Яна битта вазиятда гол уриши мумкин эди, тушунишимча, шошиб қолди. Кўп ҳолларда учрашувни тўлиқ кузатмаган одамлар учрашувни келишилган, деб айтишгандек туюлди. Бу уларнинг шубҳаси, асос ҳам бўлса, уни бизга тақдим этишларини сўраймиз.
Бир вақтлар АГМК ёки "Металлург" ўйинлари масаласида ҳаммамизда шубҳалар бўлган. Сўнгги икки йилда улар иштирокидаги ўйинларни ҳам алоҳида кўришингиз мумкин. Дуранглар, жанжаллар, Қосимовни қизил карточка олишгача олиб борадиган асаббузарликлар ва ҳоказо.
Кеча "Арсенал" — "Ливерпуль" ўйинини ким кўрди? Агар шундай учрашув бизда бўлса, биз Ван Дейк ва Алиссоннинг кўзини аниқки очирмасдик. Аслида эса юлдузлар ҳам хато қилиб туради. "Ливерпуль" чемпионликни нақд қилиб қўймаганида, катта эҳтимол билан улар бундай хато қилишмасди, деган фикрим бор. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади