Бизга маълум бўлишича, "Пахтакор" жамоасининг 5 футболчисида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Клуб жамоани доимий тиббий назоратдан ўтказиш чоғида жамоа аъзоларининг 5 нафарида коронавирус инфекцияси мавжудлигини аниқлаган ва уларни тезда изоляция қилган.
Суперлига жамоалари ичида "Пахтакор" доимий тарзда карантин қоидаларига амал қилиб, коронавирусга тест топшириб, тиббий назоратни кучайтирганига қарамасдан жамоа аъзоларининг 5 нафар вакилида ушбу инфекция аниқланган. Ҳозирда клубнинг барча ходимлари, жамоа персоналлари ва футболчилари яна қўшимча тест топширишган. Мазкур тест натижалари душанба куни чиқиши кутилмоқда.
"Пахтакор" клуби коронавирус аниқланган 5 футболчисини изоляция қилиб, барча тиббий воситалар, дори-дармонлар билан таъминлаган ҳолда тиббий назоратда ушлаб турибди. "Пахтакор" АГМК билан ўйиндан кейин машғулотлар ўтказмаяпти ва ҳозирда жамоанинг бошқа аъзолари ва ходимларининг қўшимча тест натижаларини кутмоқда.
Гарчи сайтимизга айнан кимлар коронавирусга чалингани ҳақидаги маълумотлар борлигига қарамасдан исмларни ошкор қилмасликни лозим топдик.
Эслатиб ўтамиз, Суперлига 10-тур доирасида "Пахтакор" тақвимга кўра Қўқонга сафар қилиши ва 23 июль куни "Қўқон-1912"га қарши баҳсда майдонга тушиши лозим. Лекин катта эҳтимол билан бўлажак ўйин қолдирилиши мумкин.
Умуман Суперлиганинг 10-тур ўйинлари ўз вақтида ўтиши катта сўроқ остида турибди. Чунки "Пахтакор" жамоаси билан ўтган тур ўйнаган АГМК клуби вакиллари ҳам эндиликда коронавирусга тест топширишларига ва тиббий текширувдан ўтишларига тўғри келади.
Бу эса тақвимдаги 22 июль куни ўтказилиши керак бўлган АГМК - "Локомотив" ўйинини ҳам кечиктириши мумкин.
Бунга қадар тур олдидан Суперлига жамоаси "Сурхон"нинг 2 футболчиси коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилганди. Ўтган турда эса "Бухоро" - "Бунёдкор" ўйини олдидан "қалдирғочлар" ҳимоячиси Ислом Қобиловда коронавирус аниқлангани туфайли номаълум муддатга қолдирилганди.
"Пахтакор" жамоасининг коронавирусга чалинган аъзолари, "Сурхон" футболчилари ва бошқа мазкур инфекция билан оғриган беморларга соғлик тилаб, тезда шифо топишларига тилакдошмиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади