“Ростов”да тўп сураётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов қандай даражадаги ҳужумчи эканлигини барчага кўрсатиб қўйди. Айниқса, мавсумни ажойиб тарзда бошлаб, тўпурарлик салоҳиятини кўрсатишни бошлаганида бундан барчамиз қувонганимиз рост. Аммо кейинчалик Шомуродов гол уришдан тўхтаб қолди.
Шунга қарамай, унга хориж клубларидан таклифлар борлиги ҳақида кўп эшитяпмиз. Шу сабабли кўпчилик Элдор хусусида турли хил фикрларни билдиришмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ҳам Шомуродовнинг келажаги борасида ўзининг муносабатини айтди.
- Тўғрисини айтсам, Элдор Шомуродов жамоасини ўзгартириши керак. “Ростов” намойиш этаётган ўйинда у ўзини кўрсата олмаяпти. Уларнинг охирги 3-4 та учрашувларини кўрдим, жамоавий ўйин яхши ташкил этилмаяпти, ҳужумчига эса тўп етказиб берилмаяпти.
Элдор кўпроқ югуряпти ва тўп учун курашларда кўп ишлаяпти. Лекин жамоанинг ўйинида муаммолар бор. Ҳолбуки, биз Шомуродовнинг кучли томонларини биламиз. Лекин бир футболчининг ўзи ҳеч нима қила олмайди-ку. Унга вақтида тўп етказиб берилмаса, қулай вазиятларга эга бўла олмаса, қаердан гол уради?
Очиғи, “Ростов”нинг ўйини менда яхши таассурот қолдирмаяпти. Тўғри, Элдор у ерда ҳаракат қиляпти, югуряпти, меҳнат қиляпти. Аммо кўпинча унинг ҳаракатлари тўпсиз бўлиб қоляпти. Менимча, Шомуродов ўйин услубига монанд янада яхшироқ клубда бўлганида бундан ҳам кўпроқ голлар урарди.
Ҳужумчимизга талаб катта, ундан ажойиб ўйинлар ва голларни кутишяпти. Лекин бир ўзи нима қилиши мумкин? Аслида карантиндан кейин бир қанча жамоалар ўз ўйинини топа олишмади. Россия чемпионати ҳам тугади. Агар Шомуродов Европанинг яхшироқ клубларидан бирига ўтса, бу биз учун катта ғурур бўлади, - дейди Кападзе. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади