05:30 / 27.07.2020
690

«Ювентус» – қаторасига 9-бор А Серия чемпиони

«Ювентус» – қаторасига 9-бор А Серия чемпиони
Фото: Twitter/JuventusFC
А Сериянинг 36-турида «Ювентус» ўз майдонида «Сампдория»ни мағлуб этди (2:0) ва муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирди. Жамоанинг голларига Криштиану Роналду ва Федерико Бернардески муаллифлик қилишди.

Шундай қилиб, Турин клуби очколарини 83тага етказиб, чемпионат якунига 2 тур қолганида энг яқин таъқибчиси
«Интер»дан 7 очкога ўзиб кетди ва қаторасига 9-бор Скудеттони қўлга киритди.

"Ювентус" Италия А Серияси унвонини муддатидан олдин қўлга киритганидан сўнг, жамоа кийиниш хонасида чемпионликни нишонлади.

Ювентус – Сампдория 2:0
Голлар:
Роналду (45+7), Бернардески (67).
Амалга оширилмаган пенальти: Роналду (89).
Ювентус: Шесни, Алекс Сандро, де Лигт (Ругани, 78), Бонуччи, Данило (Бернардески, 29), Рабьо, Матюиди, Пьянич (Бентанкур, 78), Куадрадо, Дибала (Игуаин, 40), Роналду.
Сампдория: Аудеро, Тонелли, Шабо (Лерис, 22), Аужелло, Депаоли, Янкто (Габбиадини, 74), Торсби, Рамирес (Марони, 90+1), Линетти, Йосида, Куальярелла.
Огоҳлантиришлар: Пьянич (45), Торсби (45+3), Тонелли (45+6), Янкто (66), Бернардески (69), Куадрадо (80), Рабьо (86), Депаоли (88).
Четлатиш: Торсби (74).

Ювентус А Серия чемпиони
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)