20:30 / 28.07.2020
3 675

Остон Ўрунов «Спартак»да қанча маош олиши маълум бўлди

Остон Ўрунов «Спартак»да қанча маош олиши маълум бўлди
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов янги жамоаси «Спартак»да қанча маош олиши хабар қилинди.
Sport24’нинг «РБ-Спорт»га таяниб берган хабарида айтилишича, 19 ёшли футболчи москваликлар клубида йилига 600 минг евро (тахминан 7 миллиард 138 миллион сўм) маош олади.

Аввалроқ Ўрунов 2 миллион евро эвазига «Спартак» клубига йўл олиши хабар қилинганди. Бироқ «Уфа» вакиллари расмий таклиф келиб тушмагани ва музокаралар давом этаётганини маълум қилди.

Sport24 порталининг вериясига кўра, Остонда коронавирус аниқланган. Футболчи соғайиши билан келишув расмийлаштирилади.
«Уфа» Остон Ўруновни 2020 йилнинг февраль ойида ўз сафига қўшиб олган. Ўрунов Россия Премьер Лигасида 10 ўйинда майдонга тушиб, 2 та сариқ карточка олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Остон Ўрунов «Спартак»да қанча маош олиши маълум бўлди