2 591
Жасур Жалолиддинов нега А Серия клубига ўтмагани ва "Бешиктош"нинг таклифини рад этгани ҳақида
SPORTS.uz мухбири куни кеча “Бунёдкор”дан Москванинг “Локомотив” клубига кўчиб ўтган Жасур Жалолиддинов билан қисқача суҳбат уюштирди. Истеъдодли футболчи суҳбат давомида бир қатор қизиқарли саволларга жавоб қайтарди.
- Жасур, авваламбор сизни “Локомотив”дек кучли жамоага ўтганингиз билан табриклаймиз. Аммо бундан аввалроқ, сиз Филиппо Индзаги бошчилигидаги “Беневенто” клубида кўрикда бўлиб қайтгандингиз. Нега ушбу жамоага ўтмадингиз? Ҳар ҳолда “Беневенто” янги мавсумни А Серияда ўтказади...
- Ҳа, “Беневенто” А Серияга чиқди. Лекин бу клуб катта эҳтимол билан лигада жон сақлаш учун курашадиган аутсайдерлар қаторида бўлади. “Локомотив” эса аксинча, доимо ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган, чемпионлик учун курашадиган клуб. Тўғри, менда “Беневенто”га ўтиб “Ювентус”, “Интер”, “Милан”, “Наполи” ва “Рома” сингари гранд жамоаларга қарши ўйнаш имконияти бор эди, аммо клубнинг имкониятлари, у ерда яратилган шарт-шароитлар ва яна кўплаб жиҳатларини таққослаганда “Локомотив” “Беневенто”дан анча яхши. Қолаверса, москваликлар янги мавсумда УЕФА Чемпионлар лигасида иштирок этади. Бундай йирик мусобақада тўп суриш эса ҳар бир футболчининг орзуси, деб ўйлайман.
- “Локомотив” билан шартнома имзолаганингиздан сўнг ҳам “Беневенто” билан алоқалар сақланиб қолдими?
- Менимча, “Беневенто” билан орамизда гаплашадиган гап қолмади. Бу жамоа вакиллари билан сўнгги марта гаплашганимизда бир-биримиздан ҳол-аҳвол сўраганмиз, аммо ўшанда ҳам бу жамоа менга аниқ таклиф билан мурожаат қилмаганди. Табийки, мен ҳам шундан сўнг улар билан бошқа алоқага чиқмадим.
- “Локомотив”дан ташқари яна қайси жамоа сизга реал харидор бўлган?
- Очиғи, менга харидор бўлган барча клублар номини бирма-бир санаб ўтиришни истамайман. Аммо конкрет таклифлар ҳақида гапирадиган бўлсам, фақатгина “Бешиктош”дан бу борада жиддий таклиф олганман. Бироқ якунда “Локомотив” варианти менга кўпроқ маъқул келди ва шу боис турк грандига рад жавобини бердим.
Бахтиёржон Тоштемиров
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?