21:21 / 01.08.2020
1 955

Шамиль Газизов: Ўрунов ҳали “Спартак”га ўтмади. Унда Европадан 6 миллион евролик таклиф бор

Шамиль Газизов: Ўрунов ҳали “Спартак”га ўтмади. Унда Европадан 6 миллион евролик таклиф бор
“Спартак” бош директори Шамиль Газизов 19 ёшли Остон Ўруновнинг жамоага келиши ҳали ҳал бўлмаганини тан олди.
- Билишимча, “Уфа”да Остон Ўрунов бўйича 5-6 миллион евролик таклифлар бор. Албатта, бу Россия премьер-лигасидан ташқаридаги клубдан. Остон ҳали “Спартак”га ўтгани йўқ, - деди Шамил Газизов.

Жорий мавсум Россия чемпионатида 10 та учрашувни юқори савияда ўтказган футболчимиз қатор клубларнинг трансфер нишонига айланган. Шундай бўлса-да, кўпчилик Остон Ўруновни Россия чемпионатига таклиф қилган Шамиль Газизов уни “Спартак”га ҳам олиб кетишига ишонаётган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)