21:43 / 04.08.2020
2 389

Адебайор: «Реал» Роналдуни сотиб нимани йўқотганини яхши билади, бундай футболчилар 200 йилда бир марта пайдо бўлади

Адебайор: «Реал» Роналдуни сотиб нимани йўқотганини яхши билади, бундай футболчилар 200 йилда бир марта пайдо бўлади
Фото: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳужумчиси Эммануэль Адебайор «қаймоқранглилар» Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида «Манчестер Сити» тўсиғидан ўта оладими деган саволга жавоб берди.

«Агар бу саволни икки йил аввал берганингизда, мен «ҳа» деб жавоб берган бўлардим. Криштиану билан «Реал» фаворит эди. Роналду — гол машинаси. У исталган вақтда ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. Мен ўз жамоасига мавсум давомида 50 та гол келтирадиган ўйинчи ҳақида гапиряпман.

«Реал» уйида 1:2 ҳисобида ютқазди. Жамоанинг кейинги босқичга чиқиши қийин бўлади, бироқ бу уддалаб бўлмас иш эмас. Уларда Карим Бензема, Марсело ва Тибо Куртуа каби тажрибали футболчилар бор. Бундан ташқари «қаймоқранглилар» катта учрашувларда ўйнашга ўрганиб қолган.

«Реал» Криштиану кетганидан кейин нимани йўқотганини билади, аммо унинг қолиши қанчалик ютуқ эканини тушунмаса керак. Балки жамоа унинг савиясидаги бошқа футболчини топишни ўйлагандир, бироқ бундай ўйинчилар 200 йилда бир марта пайдо бўлади
», — дейди Адебайор.

«Реал» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги Мадриддаги ўйин 1:2 ҳисобида «шаҳарликлар» фойдасига ҳал бўлган. Мазкур жамоалар иштирокидаги жавоб ўйини 7 август куни Манчестерда бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Адебайор: «Реал» Роналдуни сотиб нимани йўқотганини яхши билади, бундай футболчилар 200 йилда бир марта пайдо бўлади