Остон Ўрунов: Отамнинг орзуси ушалди

1 дақиқа ўқиш3.1K
Остон Ўрунов: Отамнинг орзуси ушалди
Остон Ўрунов Москванинг “Спартак” жамоаси билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Ҳамюртимиз янги жамоаси сафида 20-рақамда тўп сурадиган бўлди. Янги жамоага ўтганидан кейин ўзбекистонлик легионер россиялик журналистлар билан ўз таассуротлари ва фикрларини ўртоқлашди. Ушбу интервьюнинг таржимасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- “Спартак”да қандай кутиб олишди?
- Бу ерда ажойиб коллектив бор экан, зўр кутиб олишди. Жамоага тезроқ киришиб кетишга умид қиламан.

- Клуб ҳақида нималар биласан?
- “Спартак” – халқ жамоаси, энг совриндор клуб. Отам ҳар доим “қизил-оқлар” сафида тўп суришимни орзу қиларди.

- “Уфа”га яқинда келгансан. Россиядаги мухлислар сен ҳақингда кам билишади. Қайси позицияларда ўйнашга кўниккансан?
- Тўп билан ишлашни яхши кўраман, майдон марказида ўйнаш мен учун қулай. Мураббийлар мени қаерга қўйишини кўрамиз ҳали.

- Шамиль Газизов сени “Уфа”га таклиф қилганди, энди “Спартак”га чақирди. У билан яна бир клубда бўлишдан хурсандмисан?
- У мени Ўзбекистондан “Уфа”га таклиф қилиб, имконият берган эди. Энди унинг ишончини шу ерда оқлашни истайман.

- “Спартак”га ўтганинг туфайли Ўзбекистонда бу жамоага эътибор кучайса керак?
- Албатта! “Қизил-оқлар”нинг қарийб 35 миллион янги мухлиси пайдо бўлди. Бу бутун Ўзбекистон аҳолиси, дегани.
Остон Ўруновнинг трансфери энг кўп муҳокама қилинган мавзу сифатида омма диққат марказида турди. Унга Россиянинг етакчи клублари қатори, хориждан ҳам жиддий таклифлар бўлди. Остон Ўрунов фаолиятини “Спартак”да давом эттиришга қарор қилди.

Мутахассислар янги мавсумда бу жамоа чемпионлик учун курашишга тайёргарлик кўраётганини таъкидламоқда. Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳозирча Россия премьер-лигасида Остон Ўрунов, Элдор Шомуродов ва Жасур Жалолиддинов каби футболчиларимизнинг маҳоратидан баҳраманд бўламиз.

Легионерларимизнинг хориж чемпионатларида иштирок этиб, тажриба ва маҳорат ошириши, энг эввало, 2022 йили Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси манфаатларига хизмат қилади. Қолаверса, Россия ва Беларусь чемпионатлари юқори лигаларида тўп сураётган футболчиларимиз европалик футбол мутахассислари эътиборини ўзбек футболига қаратишда муҳим аҳамият касб этади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?