Фото: «Пахтакор»
«Пахтакор» футбол клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе Coca-Cola Суперлига 10-тури доирасида кечган «Қўқон-1912»га қарши ўйиндан кейин (3:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Авваламбор, шифокорларимизга катта раҳмат айтмоқчиман. Охирги бир ярим ой биз учун даҳшатли ўтди, раҳбариятга ҳам раҳмат. Улар вирус билан боғлиқ жиддий муаммоларимизга тезда чора кўрди. Бу очко тўплаш эмас, бу соғлиқ, бу ҳаёт. Барчани футбол қайтгани билан табриклайман. Биринчи ўйинни ўтказдик. Албатта, тайёрланиш жараёни қийин ўтди, тахминан 17 киши касалланганди.
Кимдадир вируснинг енгил формаси, айримларда бир оз оғирроқ формаси кузатилди. Ғалаба билан ҳам, касалликни енгиб ўтгани билан ҳам йигитларни табриклайман. Улар чиройли ўйин кўрсатди ва муносиб ғалабага эришди. Умид қиламанки, кейинги ҳаётимиз тўхтаб қолмайди ва барчаси яхши бўлади. Нафақат футболчилар, уларнинг оиласи, барча мухлислар соғ бўлсин.
Ҳар 3 кунда вазиятга қараймиз. Кимдир ўзини яхши ҳис этмаса, бунга чора кўрамиз. Ҳозир ҳаммаси яхши, бу ўйинда бешта ўзгаришга қўл урдик. Умид қиламизки, ҳаммаси яхши бўлади. Қатарга қандай ҳолатда борамиз, ҳозирча номаълум. Бизни олдинда «Насаф», «Локомотив» ва «Андижон»га қарши учта қийин ўйин кутяпти.
Жавоҳир Сидиқовнинг ҳолати қандай? Уни барча ёқтиради. Сидиқов оғир жароҳатидан 1,5-2 ой олдин тузалди ва охиригача тикланди. Ҳали унинг вақти келади ва ўз даражасини кўрсатади", - дейди Шота Арвеладзе.
«Пахтакор» мазкур ғалабадан кейин очколарини 25 тага етказиб олган ҳолда 1-ўринга қайтди. Жамоа кейинги турни «Насаф»га қарши ўтказади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади