
Фото: «Локомотив» ФК
«Локомотив» мураббийлар штабида яна ўзгариш рўй берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
«Локомотив» бош мураббийи этиб Андрей Микляев тайинланди. Шунингдек, Темур Кападзе ёрдамчи мураббий сифатида мураббийлар штабидан жой олади.
Микляев учун «Локомотив» бегона эмас. Мутахассис 2012—2018 йиллар мобайнида жамоада ишлаган. 2016—2018 йилларда Микляев «темир йўлчилар»га устозлик қилган.
Аввалроқ «Локомотив» бош мураббийи Андрей Фёдров истеъфога чиқарилган ва унинг ўрнига Дилшод Нуралиев бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Нуралиев қўл остида жамоа «Пахтакор» (0:7) ва «Насаф» (0:4) жамоаларига йирик ҳисобда ютқазди.
Пойтахтликлар клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, Нуралиев аввалгидек «Локомотив» U-21 жамоасини бошқаришда давом этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар