20:38 / 06.09.2020
2 326

Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тожикистонга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тожикистонга йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Фото: ТФФ
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ўртоқлик учрашуви доирасида 6 сентябрь, якшанба куни Тожикистон ёшларига қарши баҳс олиб борди.
Учрашувда майдон эгалари йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Тожикистонликлар сафида Абдулмўмин Забиров, Салам Ашурмамадов, Рустам Соиров ва Сунатулло Исмоилов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, ўзбекистонликларнинг ягона голига Улуғбек Ҳошимов муаллиф бўлди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур терма жамоалар ўртасида 3 сентябрь куни бўлиб ўтган илк баҳсда Ўзбекистон 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритганди.

Ўртоқлик учрашуви
6 сентябрь, якшанба

Тожикистон U-19 — Ўзбекистон U-19 4:1
Голлар:
1:0 – 33, пенальти Абдулмўмин Забиров, 2:0 – 40 Салам Ашурмамадов, 3:0 – 83 Рустам Соиров, 3:1 – 87 Улуғбек Ҳошимов, 4:1 – 90+1 Сунатулло Исмоилов.

Тожикистон U-19: Муҳриддин Ҳасанов, Алижон Кароматуллозода, Манучеҳр Сафаров, Муҳаммад Саломзода, Абдулмўмин Забиров, Нидоёр Забиров, Рустам Соиров, Ислом Заиров, Шуҳрат Элмуродов, Исроил Холов, Салам Ашурмамадов.

Ўзбекистон U-19: Иззатилла Турсунов, Шоҳжаҳон Султонмуродов, Мурод Хўжамбердиев, Муҳаммадқодир Раҳимберганов, Бектемир Абдуманнонов, Бекзод Шамсиев, Ҳумоюн Шерботаев, Асадбек Азимжонов, Музаффар Олимжонов, Жалолиддин Содиқов, Улуғбек Акназаров.

Захира: Шукрон Йўлдошев, Саидазамат Мирсаидов, Одилбек Абдумажидов, Абубакр Ризо Турдиалиев, Улуғбек Ҳошимов, Даврон Анваров, Отабек Жўрақўзиев, Руслан Розиев, Ҳусайин Норчаев, Иброҳим Ибрагимов, Абдурауф Бўриев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тожикистонга йирик ҳисобда мағлуб бўлди