00:59 / 24.09.2020
3 233

"Пахтакор" кичик "миссия"ни бажарди. Эроннинг "Шаҳр Ходро" клуби таслим этилди

"Пахтакор" кичик "миссия"ни бажарди. Эроннинг "Шаҳр Ходро" клуби таслим этилди
Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги тур баҳсида "Пахтакор"га Эроннинг "Шаҳр Ходро" клуби рақиблик қилди. 65-дақиқада Жалолиддин Машарипов томонидан киритилган ягона гол "шерлар"нинг ғалабасига сабаб бўлди.

Тошкент клуби плей-офф босқичида Эроннинг яна бир жамоаси "Истиқлол"га қарши чорак финал йўллланмаси учун беллашади.

Аввалроқ, "Ал Ҳилол" клуби мусобақадан четлаштирилиб, қайд этган натижалари бекор қилинганди. Шундан сўнг, ўз-ўзидан "Пахтакор" гуруҳ етакчисига айланди ва 10 йил деганда, плей-офф йўлланмасига эга чиқди.

ОЧЛ-2020
6-тур, "B" гуруҳи
"Шаҳр Ходро" - "Пахтакор" 0:1
Гол:
Машарипов (65')

"Шаҳр Ходро": 33. Матин Сафаиан, 3.Али Неъмати, 5. Фаршад Фаражи, 7. Муҳаммад Қози Нажафабади, 8. Акбар Содиғи, 14. Омид Мансури, 17.Ҳассан Жафари, 18. Али Таҳеран, 20. Муҳаммадризо Халатбари (11. Ҳуссайн Меҳрибон, 69), 27.Муҳаммад Фарамарзи ( 16. Алиризо Асадабади, 78), 80. Руҳоллоҳ Сайфуоллоҳ (78. Амирҳассан Жаъфари, 78).
Захира: 1. Маҳди Раҳмати, 22. Муҳаммаджавод Киа, 9.Амин Қосиминажод, 21. Саид Содиғи, 76. Муртазо Хуросони, 88. Али Набизода.

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан (8.Асадбек Собиржонов, 77), 11.Игорь Сергеев, 15.Егор Кримец (7.Садриддин Абдуллаев, 67), 17.Достонбек Ҳамдамов (99.Жавоҳир Сидиқов, 46), 20.Одилжон Ҳамробеков ( 29.Владимир Козак, 46), 21.Аброр Исмоилов, 34.Фарруҳ Сайфиев ( 4.Акром Комилов, 46).
Захира: 35.Санжар Қувватов, 6.Алишер Салимов, 18.Хожимат Эркинов, 23.Шерзод Аъзамов, 77.Эрен Дердийок.

Огоҳлантиришлар: Али Таҳеран (30), Халатбари (45), Неъмати (45), Комилов (73), Жаъфари (76).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" кичик "миссия"ни бажарди. Эроннинг "Шаҳр Ходро" клуби таслим этилди