10:07 / 28.09.2020
2 050

А Серия. Роналдунинг дубли «Ювентус»ни мағлубиятдан қутқариб қолди

А Серия. Роналдунинг дубли «Ювентус»ни мағлубиятдан қутқариб қолди
Фото: Twitter
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 2-турида «Рома» 27 сентябрь, якшанба куни «Ювентус» билан баҳс юритди.
Учрашувнинг 31-дақиқасида Жордан Верету пенальтини аниқ бажариб, римликларни олдинга олиб чиқди. 44-дақиқада энди «Рома» дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди. Уни Криштиану Роналду голга айлантирди.

Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Верету жамоасининг тезкор қарши ҳужумини муваффақиятли якунлади.

62-дақиқада туринликлар ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо иккинчи сариқ карточкасини олиб майдондан четлатилди. Бироқ бу «Ювентус»нинг гол уришига тўсқинлик қила олмади. 69-дақиқада Роналду қанотдан узатилган тўпга ўз услубида боши билан зарба бериб, мувозанатни тиклади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

«Рома» — «Ювентус» 2:2
Голлар:
1:0 – 31, пенальти Верету, 1:1 – 44, пенальти Роналду, 2:1 – 45 Верету, 2:2 – 69 Роналду.
«Рома»: Миранте, Спинаццола, Манчини, Кумбула, Сантон (Бруно Перес, 68), Мхитарян, Пеллегрини (Диавара, 72), Педро, Верету, Рожер, Жеко.
«Ювентус»: Шенсни, Бонуччи, Данило, Кьеллини, Маккенни (Артур, 58), Куадрадо, Рабьо, Рэмзи (Бентанкур, 68), Кулусевски (Фработта, 85), Роналду, Мората (Дуглас Коста, 58).
Огоҳлантиришлар: Рабьо (30), Кумбула (36), Пеллегрини (54), Фработта (86).
Четлатиш: Рабьо (62).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » А Серия. Роналдунинг дубли «Ювентус»ни мағлубиятдан қутқариб қолди