date
views 5 153

Месси ЖЧ-2014 финалидан сўнг тушган расми йилнинг энг яхши спортга оид расми деб топилди

Месси ЖЧ-2014 финалидан сўнг тушган расми йилнинг энг яхши спортга оид расми деб топилди

Хитойлик фотосуратчи ҳар йил бўлиб ўтадиган World Press Photo маросимида “Энг яхши спортга оид расм” номинациясида ғалаба қозонди. Бу ҳақида sports.ru хабар қилади.

Хитойлик Германияга (0:1) қарши ЖЧ-2014 финалидан сўнг Аргентина термаси сардори Лионел Мессини суратга туширгани учун совринни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида 2014да Аргентина термаси Германияга 1-0 ҳисобида имкониятни бой берганди. Ўшанда Месси мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб топилган.

Қўшимча қилсак, ҳозирги кунда World Press Photo фотожурналистлар ўртасида ўтказиладиган энг обрўли халқаро конкурс ҳисобланади. Унинг штаб-квартираси Амстердамда жойлашган.

Манба: www.stadion.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси ЖЧ-2014 финалидан сўнг тушган расми йилнинг энг яхши спортга оид расми деб топилди