
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) янги вазн тоифаси – суперкрузер киритилишини эълон қилди. Янги вазн тоифаси оғир ва ўта оғир вазн тоифалари орасида жойлашади.
Ноябрдан WBC’да жорий қилинадиган ушбу вазн тоифаси юқори чегараси 101,6 кг билан чекланади. Бунда оғир вазн тоифаси чегараси 86,2 кггача туширилади. Ўта оғир вазн тоифасида эса 101 кгдан юқорироқ вазнга эга боксчилар иштирок этади.
WBC президенти Маурисио Сулейманнинг таъкидлашича, бокс ташкилотида ушбу тузатмалар учун овоз берилди.
WBC’да янги вазн тоифалари киритиш бир неча ойдан бери муҳокама қилиниб келмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар