17:35 / 19.10.2020
2 169

Маҳмуд Муродов UFCда кетма-кет 3 ғалабага эришган жангчи билан тўқнаш келади

Маҳмуд Муродов UFCда кетма-кет 3 ғалабага эришган жангчи билан тўқнаш келади
31 октябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган "UFC Fight Night 181" турнирида юртдошимиз Маҳмуд Муродов мазкур промоушендаги учинчи жангини ўтказади. Унга поляк Кшиштоф Йотко рақиблик қилиши керак эди. Бироқ Йотко машғулотлар жараёнида жиддий жароҳат олган. Энди юртдошимиз АҚШ вакили Кевин Холланд билан тўқнаш келади.

Америкалик Холланд фаолияти мобайнида 24 та жанг ўтказиб, уларнинг 19 тасида ғалаба қозонган. Беш бора эса мағлубият қайд этган эди. Шуларнинг 8 тасини UFCда ўтказган. Мазкур промоушенда у икки бора мағлуб бўлиб улгурган. Унга мағлубиятларни ҳозирда ярим оғир вазн тоифаси етакчиси Тьяго Сантос ҳамда Брендан Аллен тақдим этган.

Қизиғи, Кевин Холланд "UFC Fight Night 179" турнирида Импа Касанганайни ажойиб тарзда нокаутга учратиб, бутун жаҳонга шов-шув бўлаётган, Хоакин Баклини ҳам техник нокаут билан мағлуб этганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Маҳмуд Муродов UFCда кетма-кет 3 ғалабага эришган жангчи билан тўқнаш келади