21:14 / 24.10.2020
2 486

Ла Лига. «Реал» Каталонияда «Барселона»ни таслим этди

Ла Лига. «Реал» Каталонияда «Барселона»ни таслим этди
Фото: Twitter
Футбол бўйича Ла Лига 7-турида «Барселона» ва «Реал» жамоалари 24 октябрь, шанба куни ўзаро баҳс юритди.
Учрашувни ҳар икки жамоа вакиллари фаол бошлади. Мадридликлар 5-дақиқадаёқ илк хавфли ҳужумни голга айлантирди: Федерико Вальверде Карим Бенземанинг узатмасидан кейин каталонлар дарвозасини ишғол қилди.

Бунга майдон эгалари Ансу Фатининг голи билан тезда жавоб қайтарди. Танаффусга қадар ҳар икки жамоада бир қатор голга тортадиган вазиятлар бўлди, бироқ биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлим «Барселона»нинг фаоллиги остида бошланди. Бироқ гол уриш меҳмонларга насиб этди. 63-дақиқада Серхио Рамос видеотакрорлардан кейин белгиланган пенальтини муваффақиятли ижро этди.

Иккинчи бўлимнинг иккинчи ярмида устунлик мадридликлар томонига ўтди. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида Лука Модрич дарвозабон ва ҳимоячиларни ортда қолдирган ҳолда чиройли гол билан якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа ушбу ғалабадан кейин Зинедин Зидан шогирдларининг очколари 13 тага етди ва жамоа мусобақа пешқадамлигини қўлга олди.

«Барселона» — «Реал Мадрид» 1:3
Голлар:
0:1 – 5 Вальверде, 1:1 – 8 Фати, 1:2 – 63, пенальти Рамос, 1:3 – 90 Модрич.

«Барселона»: Нето, Пике, Лангле, Дест, Альба (Брэйтуэйт, 87), Бускетс (Дембеле, 82), де Йонг, Фати (Гризманн, 81), Коутиньо, Педри (Тринкау, 81), Месси.
«Реал Мадрид»: Куртуа, Рамос, Менди, Варан, Начо (Васкес, 43), Вальверде (Модрич, 69), Каземиро, Винисиус Жуниор, Кроос, Асенсио (Родриго, 81), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Каземиро (19), Лангле (29), Начо (37), Альба (62), Месси (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. «Реал» Каталонияда «Барселона»ни таслим этди