Охирги пайтларда Суперлиганинг кейинги мавсумида 16 жамоа иштирок этиши борасида гап-сўзлар кўпайди. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида ўз фикрларини билдирди.
- "Арал" футбол клуби ҳақида гап-сўзлар кўпайгач, айрим ҳамкасбларимиз Суперлига клублари сонининг 16 тага етказилиши борасида бамайлихотир мулоқотлар, чиқишлар қилишни бошлашди.
Эртага бу жараён ҳақиқатга айланса, айнан шулар вазиятни танқид қилишга ўтишлари катта эҳтимол. Шундай экан, кеч бўлганида танқид қилгунча, аввалдан бу каби ишларнинг олдини олиш учун интилган тўғрироқ. Биз Президентнинг Қорақалпоғистонда футболни ривожлантириш борасидаги фикрларини тўла қўллаб-қувватлаймиз ва бу борадаги позициямизни мана шу нуқтада баён қилганмиз.
Биз спорт принципларига сунъий ташқи таъсирлар аралашувига йўл қўйиб берар эканмиз, порлоқ келажак ҳақида сўз қотишимиз мумкин эмас. Оддий мисол — "Сурхон" футбол клубининг Суперлигага қайтарилиши. Сизни ишонтириб айтаманки, бундан на биз ва на Сурхондарё футболи ютди. Чунки бу клуб бирор бир сурхондарёлик болакай катта футболгача эмин-эркин қадам қўйиб келиши учун амалда ҳеч бир иш қилгани йўқ.
Ўртоқлар, бизни ФИФА, ОФК каби халқаро ташкилотлар кузатиб боради. Бас шундай экан, бирор клубни икки лига сакратиб, элитага олиб чиқишимиз ҳеч қачон оқланадиган иш бўлмайди. Биз Президент айтган сўзларни тўғри талқин қилишимиз, жамоаларни биринчи навбатда лицензиялаш талабларига тайёрлаб боришимиз энг тўғри йўл бўлади. Умид қиламизки, келаси мавсум Про лигамиз Арал жамоаси билан тўлдирилади ҳамда биз футболни ривожлантириш стратегияси доирасида мана шу клуб билан бирга ишлаш имкониятига эга бўламиз, - деди Диёр Имомхўжаев. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда