“Ювентус” раҳбарияти ёзги трансферлар мавсумида Криштиану Роналдуни сотиб юборишга қарор қилди. Бу орқали Турин клуби португалиялик тўпурарни олиш учун “Реал”га тўланган 100 миллион евро миқдоридаги маблағнинг маълум қисмини ғазнага қайтармоқчи.
Маълумки, Роналдунинг “Ювентус” билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача давом этади. Криштианунинг ўйинига ҳеч қандай эътироз йўқ. Бироқ, клуб хўжайинлари ҳам агар португалиялик юлдузни ёзда сотиб юбормаса, кейин унинг трансферидан кўзланган фойдани олиб бўлмайди.
Қолаверса, яқинда 36 ёшни қаршилайдиган ҳужумчининг 31 миллион евролик маоши ҳам пандемия шароитида клубнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир қилмоқда.
Айни пайтда Криштиану Роналдуга ПСЖ жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, АҚШ ва Хитойнинг бадавлат клублари ҳам амалдаги футболчилар ўртасида энг кўп гол урган форвардни ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда