00:13 / 11.11.2020
4 855

“Женоа” Шомуродовнинг ҳолати ҳақида маълумот берди

“Женоа” Шомуродовнинг ҳолати ҳақида маълумот берди
“Женоа” расмий сайти жамоа таркибидаги сўнгги янгиликларни маълум қилди. Хусусан, генуяликлар икки йилдан бери илк бор Италия терма жамоасидан чақирув олган Доменико Кришито мамлакат бош жамоаси йиғинидан жароҳат туфайли қайтиб келганини маълум қилган.

Бундан ташқари, “Женоа” матбуот хизмати жароҳат туфайли сафдан чиққан ўзбекистонлик легионер Элдор Шомуродов ва “Челси”дан ижарага олиган тажрибали ҳимоячи Давид Дзаппакоста бир неча кун югуриш билан шуғулланганини ва энди майдондаги машғулотларга қайтганини билдирди.

Элдор Шомуродов октябрь ойининг охирида “Женоа” машғулотларидан бирида ўнг сонидан шикастланган эди. Шу туфайли Элдор генуяликларнинг Италия кубогидаги “Катандзаро” жамоаси билан баҳсида иштирок эта олмади. Ҳужумчимиз А Серия доирасида 1 ноябрда “Сампдория”, 4 ноябрда “Торино” ва 8 ноябрь куни “Рома”га қарши ўйинларни ҳам ўтказиб юборди.

Шунингдек, Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги навбатдаги йиғинига ҳам таклиф этилмади.
Элдор А Сериянинг 8-туридан олдин сафга қайтиши кутилмоқда. “Женоа” навбатдаги учрашувни 22 ноябрь куни сафарда “Удинезе”га қарши ўтказади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Женоа” Шомуродовнинг ҳолати ҳақида маълумот берди