
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов яна икки йил Хитой Суперлигасида тўп тепади. Тажрибали ярим ҳимоячи "Тианжин Теда" клуби билан шартномани яна икки йилга узайтиради. Бу ҳақда championat.asia сайти хабар берди.
Айни пайтда Одил Аҳмедов Ўзбекистонда бўлиб турибди ва спорт формасини ушлаб туриш мақсадида "Навбаҳор" сафида машғулот ўтказмоқда. Футболчи октябрь ойи охирида отаси туфайли юртимизга учиб келганди.
Маълумот учун, Аҳмедов 2017 йилдан буён Хитой Суперлигасида тўп тепиб келмоқда. 3,5 йил давомида "Шанхай СИПГ" сафида ўйнаган ҳамюртимиз шу йил сентябрь ойи бошида "Тианжин Теда"га кўчиб ўтганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар