Мутахассисларнинг маълумотларига қараганда, А Серия клубларининг деярли барчаси коронавирусга бевосита дуч келган.
Умумий ҳисобда, шу пайтгача Италияда фаолият кўрсатаётган 104 нафар ўйинчи коронавирус юқтириб олган. Фақатгина “Удинезе” коронавирусдан ҳимояланишда саралаши курашаётган ягона клуб бўлиб қолди.
Октябрь ойининг илк кунлари “Ростов”дан кетиб, Генуя шаҳрига йўл олган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов коронавируснинг ўчоғига борган бўлиб чиқяпти. “Женоа”да коронавирус эпидемиясининг тарқала бошлаган вақти айнан Элдор Шомуродов Генуя шаҳрига келган кунларига тўғри келди. “Женоа”нинг 18 нафар футболчиси инфекцияни юқтириб олган эди. Бу кўрсаткич бўйича Шомуродов жамоаси А Серияда биринчи ўринда турибди.
Шунингдек, “Парма”да ўн икки, “Рома”да ўн бир, “Сампдория”да саккиз нафар футболчида COVID-19 вируси борлиги аниқланган. Шунингдек, “Фиорентина”, “Интер”, “Милан”да еттита, “Лацио” ва “Сассулоло”да олтита, “Ювентус”, “Специя” ва “Торино”да бештадан ҳолатда футболчилар зарарланган. Златан Иброҳимович ва Криштиану Роналду сингари футбол юлдузлари ҳам коронавирусдан даволаниб чиқишга мажбур бўлди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда