Суперлига 23-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" — "Насаф" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев беллашув ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Рақиб ҳақли ғалаба эришди деб ўйлайман. Мезбонлар ўз футболини ўйнади. Стандарт вазиятлар ҳамда қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди ва бизни ҳақли равишда мағлубиятга учратишди. Албатта биз ўз ўйинимизни кўрсата олмаганлигимизнинг бир нечта сабаблари бор. Бу баҳонадек туюлиши мумкин, лекин биз ғалабага мос ўйин кўрсатмадик".
- Кўпчилик футбол атрофидагилар ўзбек футболини куз-баҳор тизимига ўтиши кераклиги ҳақида фикр билдиришмоқда. Мана охирги йилларда ноябрь ойи совуқ келмоқда бу ҳам футболчиларга халал бермайдими? Ҳақиқатдан ҳам куз-баҳор тизимига ўтиш фурсати етмадимикин?
- Биз бу ҳақида қачонлардир таклиф киритгандик. Ушбу мавсумда шу тизимга ўтсак бўларди. Бу яхши ечим бўларди деб ўйлайман. Чунки бу мавсумда кўп танаффус ва узилишлар бўлди. Биламизки кўп давлатлар куз-баҳор тизимида ўйнашади. Бу жуда маъқул келади. Бу тизимга ўтсак футболчилар ҳам ёзнинг жазирама иссиғида футбол ўйнашмас эди. Шахсан мен бу таклифни маъқуллайман. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда