Фото: «Пахтакор»
«Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе Coca-Cola Суперлига 23-тури доирасида «Қўқон-1912»га қарши кечган ўйиндан (2:1) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ушбу баҳс олдидан «шерлар» чемпионлик масаласини ҳал қилиб қўйганди.
- "Биринчи галда гапни узоқдан бошламоқчиман. «Пахтакор« бу мавсумда ўзининг илк расмий учрашувини 10 февраль куни ўтказди. Бу пайтда ҳали чемпионат баҳслари бошланмаган эди. Ушбу мавсум бундай оғир ва қийин ўтишини ҳеч ким кутмаганди. Жамоамиздаги барчага, бутун Ўзбекистон халқига, мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Қийин даврни бошимиздан ўтказдик, бунга ўзим гувоҳ бўлдим. Бу кунни алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз.
«Пахтакор« 13-бор Ўзбекистон чемпиони бўлди. Жамоа аввал ҳам кўп бор чемпионатда ғолиб чиққан, лекин бундай оғир ва қийин мавсум кам бўлган. Барча оиласи билан биргаликда касалланди: айримларнинг аёли, онаси, отаси... яна баъзилар яқинларини йўқотди. Машаққатли мавсум якунида жамоадаги ҳар бир шахс олдида шляпамни ечаман. Эрта тонгдан то кечқурунга қадар ҳамма ёрдам берди. Раҳбарият бир дақиқага бўлса-да, эътиборсиз қолдирмади. ЎФА ва ПФЛга ҳам катта раҳмат айтиб қоламан.
Ҳа, биз катта фарқ билан чемпион бўлдик. Футболчиларни ҳам оғир мавсумдаги чемпионлик билан табриклайман ва раҳмат айтаман. Олдинда учта ўйин қолганини, биз ўз даражамизда тўп тепишимизни таъкидлаган бўлардим ва кубокда ҳам охиригача курашиб ғолиб бўлишни истаймиз. Мухлислар биздан ғалаба кутади. ОЧЛда гарчи узоққа бора олмаган бўлсак-да, бунга жуда яқин келдик.
Эслаш аламли, албатта. Чунки ажойиб спорт формасида эдик. Жамоа олдида вақт кўп, ОЧЛда ғолиб чиқиш учун фурсат етарли. Клубларга, қўллаб-қувватлаган барчага ташаккур изҳор қилмоқчиман. Ҳа, хатолар, камчиликлар кузатилди. Муҳими олдинга қараб интилиш ва ривожланиш керак", - дейди «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе.
- "Пахтакор" ички чемпионатда ғолибликни қўлга киритди. Мавсумдан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Футболчиларга раҳмат айтмасликка ҳаққим йўқ. Биз айрим паллаларда тушунарсиз кунларни ўтказдик. Футболчи бухгалтер эмас, унинг жисмоний, руҳий тайёрлгарлиги муҳим. Яна бир бор футболчилар, клуб ходимлари, рахбарият олдида шляпамни ечаман.
- Эрен Дердийок бугун қайдномадан ҳам ўрин олмади...
- "Бунёдкор" билан ўйиндан сўнг унда кичик жароҳат аниқланди. Тахминан бир ҳафтадан кейин сафимизга қайтади.
- Жамоа сўнгги икки турда аввалги учрашувлардан фарқли ўлароқ қийналди, бунга қадар эса йирик ҳисобларда ғалаба қозониб келаётган эди. Бу нима билан боғлиқ?
- 4-5 та гол уриш ҳамма ўйинда ҳам ўхшамаслиги мумкин. Бизга қарши ўйнаётган рақибни ҳам ҳурмат қилмоқ лозим. "Бунёдкор" билан баҳсни тўққиз киши бўлиб якунладик. 15 кун ичида кўп футболчилар биз билан машғулот ўтказмади. Айримлар жароҳат олишди. Мавсум охирида доим қийин бўлади.
- "Пахтакор" учун жорий мавсумдаги энг қийин ўйин қайси ва энг яхши футболчи ким бўлди деб ўйлайсиз?
- Мен учун ҳамма яхши ҳаракат қилди. Ҳар бир футболчи қийин ўйинда иштирок этди. Чемпионатдаги энг қийин ўйин борасида яхшилаб ўйлаб кўриш керак. АГМК билан 0:2 ҳисобида ортда бораётиб, якунда 2:2 натижасини қайд этдик. "Бунёдкор" билан охирги ўйин қийин ўтди. Жиззахда "Суғдиёна"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Бу борада яна бир бор ўйлаб кўриш лозим.
«Пахтакор» мавсум тугашига 3 тур қолганда чемпионлик масаласини ҳал қилди. Бу жамоа учун Ўзбекистон чемпионати тарихидаги 13-ғолиблик бўлди. Арвеладзе шогирдлари Осиё Чемпионлар Лигасининг 2020 йилги мавсумида чорак финалга қадар етиб борди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда