Россиялик футбол агенти Александр Маньяков замонавий футболдаги ҳужумчилар масаласига оид фикрларини билдирди. Журналистлар ундан Элдор Шомуродовга қизиққан рус жамоалари нега уни қўлдан чиқаргани ҳақида сўради.
- Бутун дунёда яхши ҳужумчига талаб катта. Молиявий томондан бақувват клублар ўз олдига қўйган вазифаларни бажариш учун синовдан ўтган ва ўзини кўрсатган форвардларга харидор бўлади. Чунки янги номларни олиб, куйиб қолиш ҳам мумкин.
Қишки трансферлар вақтида ҳам савияси баланд ҳужумчиларнинг бозори чаққон бўлади. Шунга қарамай, ҳозир жамоалар таркиби шаклланиб бўлганини инобатга олсак, клублар бўш нуқталаргагина футболчини таклиф қилиши мумкин.
“Динамо” ва ЦСКА каби клублар ўз таркибида кўришни истаган Элдор Шомуродовнинг “Женоа”га ўтиб кетгани ҳақида шуни айтишим мумкинки, бозор ўз қоидаларини ўтказади. Шомуродов трансфери ҳал бўлаётган паллада Россия клублари молиявий масалада “Женоа”га яқинлаша олмаган. Уларнинг таклифи футболчига ҳам, клубга ҳам маъқул келган, - деди Александр Маньяков. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда