20:10 / 28.11.2020
2 787

Хушнудбек Худойбердиев: "ЎФАнинг бугунги баёноти бўйича айрим саволлар бор"

Хушнудбек Худойбердиев: "ЎФАнинг бугунги баёноти бўйича айрим саволлар бор"
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевда ЎФА бугун берган баёноти бўйича бир қатор саволлар пайдо бўлди.

Биринчидан, агар ҳакамларнинг коррупцион ҳолатларга аралашгани рост бўлса, унда уларга нисбатан жиноий иш очилдими?
Бу ҳақда ЎФА тегишли тергов органларини огоҳлантирдими?

Ахир коррупция кичкина жиноят эмас, “биз ўзимиз қулоғини тортиб қўямиз” дейдиган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бу бўйича бирор баёнот берадими?

Иккинчидан, агар ўша ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қиладиган қарорлар чиқариш учун келишгани исботланган бўлса, унда ўша ҳакам билан келишиб, “соққасини берган” футбол клуби масъулларига жавобгарлик йўқми?

Ўша ўйин натижалари бекор қилиниб, ҳакамни ўзига оғдирган жамоага мағлубият ёзилмайдими?
Келишилган ўйинлар натижаси бекор қилиниши ортидан турнир жадвалларига ўзгариш киритилмайдими?

Худди Италиядаги каби келишилган ўйинларга аралашган футбол жамоаларининг ўзи жазоланмайдими? 2006/2007 йилги мавсумда Италия футболининг энг йирик вакилларидан бири бўлган “Ювентус” жамоаси келишилган ўйинларга аралашгани учун “Б” серияга тушириб юборилган эди. Биздачи? Бизда кучимиз фақат ҳакамларга етадию, клубларга келганда жазолашнинг ўзбекона методи бўладими?
- Ёки ҳакамнинг пора олгани аниғу, лекин кимдан олганини аниқлаб бўлмай қолдими?

Шу саволларга кимдир жавоб берса, хурсанд бўлардик, - деб ёзади Хушундбек Худойбердиев телеграмдаги ўз каналида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хушнудбек Худойбердиев: "ЎФАнинг бугунги баёноти бўйича айрим саволлар бор"