16:57 / 29.11.2020
2 469

Суперлига. "Насаф" "Бунёдкор"ни мағлуб этди ва кумуш медални нақд қилди

Суперлига. "Насаф" "Бунёдкор"ни мағлуб этди ва кумуш медални нақд қилди
Ўзбекистон Суперлигаси 25-тури доирасида "Бунёдкор" "Насаф"ни қабул қилди. Турнинг марказий баҳси ўз номига лойиқ бўлди.
Ўйинни ҳужумлар билан бошлаган меҳмонлар 9-дақиқада Марко Станоевичнинг голидан сўнг олдинга чиқиб олишди. Биринчи таймда томонлар навбати билан ҳужум ташкил қилишди, биров дарвозабонлар аниқ ўйнаб, ҳимоячиларга имконият беришмади.

Иккинчи таймда "Бунёдкор" кўпроқ ҳужум ташкил қилди, "Насаф" эса қарши ҳужумга таянган ҳолда ўтказди. Бироқ Неъматов ва Абдулжалилов сейвлари сабаб ўйинда бошқа гол киритилмади.

Шу билан "Насаф" 25 турда 52 очко тўплаб 2 поғонани эгаллади, "Бунёдкор" эса 42 очко жамғарган ҳолда 4 ўринда қолди.

"Бунёдкор" – "Насаф" 0:1
Гол:
Станоевич 8.

"Бунёдкор": 1. Абдумавлон Абдулжалилов, 3. Исломжон Қобилов, 4. Давронжон Эргашев, 5. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 10. Хуршид Ғиёсов (77. Селим Нурмурадов 74), 11. Расул Йўлдошев (34. Суҳроб Иззатов 74), 13. Лутфулла Тўраев, 14. Миржаҳон Мираҳмадов (90. Шаҳбоз Эркинов 74), 17. Санжар Қодирқулов, 19. Нурилло Тўхтасинов (49. Фаррух Икромов 66), 26. Улуғбек Абдуллаев.
Захира: 71. Сарвар Каримов, 6. Анвар Ғофуров, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 35. Иброҳим Ибрагимов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Дилшод Раҳматуллаев, 10. Бобур Абдухолиқов, 14. Шароф Муҳиддинов, 15. Жўрабек Маннонов, 20. Ислом Кенжабоев, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич, 92. Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1. Умиджон Эргашев, 13. Азамат Сойибов, 21. Машҳуржон Муҳамаджонов, 17. Файсал Файсал Траоре, 18. Жавоҳир Эсонқулов, 19. Ҳусайн Норчаев, 25. Муҳриддин Зоиров, 50. Шоҳмалик Комилов, 70. Абубакр Ризо Турдалиев.

Огоҳланиришлар: Эргашев 71, Эшмуродов 74.
Четлатиш: Эргашев 88.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Насаф" "Бунёдкор"ни мағлуб этди ва кумуш медални нақд қилди