date

Яхшибоев тўпурарлар баҳсини нечанчи ўринда якунлади?

Яхшибоев тўпурарлар баҳсини нечанчи ўринда якунлади?
Ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ҳаракат қилаётган "Шахтёр" клуби Беларусь Олий лигаси чемпионига айланди. 30 ўйинда 17 ғалаба, 8 дуранг ва 5 мағлубият қайд этган солигорскликлар 59 очко тўплаган ҳолда, асосий таъқибчи БАТЭ жамоасини 1 очкога ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Яна бир эътиборли жиҳати, Яхшибоев тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни эгаллади. Легионеримиз ҳисобида 16 та гол мавжуд. 23 ёшли футболчимиз бу борада фақатгина БАТЭ ҳужумчиси Максим Скавишдан орқада. Беларуслик футболчи ҳисобида 19 та гол бор.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Яхшибоев тўпурарлар баҳсини нечанчи ўринда якунлади?