Ўзбекистон Кубоги чорак финали "Пахтакор" - "Қизилқум" (1:0) ўртасидаги ўйиндан сўнг, мезбонлар устози Шота Арвеладзе ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Кубок баҳслари бир ўйиндан иборат бўлишини ҳисобга олсек, ўйинлар осон бўлмайди. Биринчи таймда уч-тўртта имкониятга эга бўлдик, бироқ улардан фойдалана олмадик. Аммо бугунги ғалаба ҳақли қўлга киритилди.
Тақвим жуда тиғиз, ҳар тўрт кунда майдонга тушишга мажбур бўляпмиз, бироқ йигитларга қойил, улар ўйинни назорат қила олишди ва кўплаб хавфли вазиятлар яратишди. Олдинда ярим финал. Озроқ вақтдан сўнг рақибимиз ким бўлишини билиб оламиз Танаффус вақтида йигитларга кўп гапириб ўтирмади. Чунки иккала таймни ҳам бирдек яхши ўтказа олдик. Фақат уларга ҳиссиётларга берилмасликни ва сўнгги зарбаларни яхшироқ беришлари ҳақида гапирдим.
Сиддиқовнинг кетиши? Трансферларга изоҳ бермайман, чунки миш-мишлар муҳокама қилинмайди.
Ҳакамлар доимо ўйинни тўғри бошқаришга ҳаракат қилишади. Ўйиндан сўнг ўлардан узр сўрайман, чунки ўйин вақтида ҳиссиётларга берилиб кетаман. Рақиб нима учун эътироз билдираётганини билмайман, ҳамманинг ўз қараши бор. Бизни йигитларга ҳам етарлича сариқ карточка кўрсатилди, офсайд йўқ ҳолатда қанот ҳакам байроғини кўтарди.
Вазиятларимиз етарлича бўлди, шунинг учун ҳисобни тезроқ 2 тага ошириб олишни жуда хоҳлагандим, аммо бу футбол ва сенинг ҳамма ҳужуминг ҳам гол билан якунланмайди. Йигитларга яна бир бор раҳмат айтмоқчиман, улар бугун жуда яхши ўйин намойиш этишди, - дейди Арвеладзе. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда