18:56 / 12.12.2020
2 528

Драматик кечган ўйинда "Насаф" "Навбаҳор" майдонида ғалаба қозонди

Драматик кечган ўйинда "Насаф" "Навбаҳор" майдонида ғалаба қозонди
Ўзбекистон кубоги баҳслари давом эттирилмоқда. Бугун 1/4 финал босқичидан ўрин олган учрашувлар ўтказилди. Ўз уйида "Насаф"ни қабул қилган "Навбаҳор" 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Дастлаб, бирга-бир вазиятга чиқиб борган Марко Станоевич ҳисобни очган бўлса, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Шоҳрух Маҳмудхожиев тарози паллаларини тенглаштирди. Захирадан ўйинга қўшилган ярим ҳимоячи жарима зарбасини аниқ амалга оширди.

Шу тариқа, бош ҳакам Зокир Қодиров томонларни қўшимча бўлимларга таклиф этди. Экстра-таймларнинг иккинчисида Рўзиқул Бердиев захирадан майдонга туширган Хусайн Норчаев жамоасини кейинги босқичга олиб чиққан голга муаллифлик қилди. Шеригининг узатмасидан кейин ёш ҳужумчи бўш қолган дарвозага тўп киритди.

"Навбаҳор" – "Насаф" 1:2
Голлар:
Станоевич 16, Маҳмудҳожиев 90+5, Норчаев 107.
"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 4.Эҳсони Паншанбе, 7. Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Азизбек Турғунбоев (70.Аббосжон Ғуломов 89), 18.Сардар Теляков (5.Ғиёсжон Комилов 89), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20. Давронбек Ҳошимов (25.Шоҳруҳ Маҳмудхожиев 82), 22. Игорь Голбан, 27. Ислом Рашидхонов, 95.Забиҳилло Ўринбоев.
Захира: 23.Дилшод Ҳамраев, 8.Жовлон Иброҳимов, 11.Исломжон Исоқжонов, 28.Хуршидбек Мухторов, 30.Абжужамол Исроилов, 33.Тоҳиржон Шамсиддинов.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 10.Бобир Абдухолиқов (19.Ҳусайн Норчаев 80), 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Жўрабек Маннонов, 20.Ислом Кенжабоев ( 50.Шохмалик Комилов 90+2), 22.Акмал Мозговой, 77.Ойбек Бозоров (17.Файсал Траоре 117), 88.Марко Станоевич (7.Дилшод Раҳматуллаев 80), 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 13.Азамат Сойибов, 21.Машҳуржон Маҳаммаджонов, 18.Жавоҳир Эсонқулов, 70.Абубакризо Турдалиев.

Огоҳлантиришлар: Эшмуродов 59, Алиқулов 65, Неъматов 93, Маҳмудхожиев 116.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Драматик кечган ўйинда "Насаф" "Навбаҳор" майдонида ғалаба қозонди