Фото: Instagram
Ўзбекистонлик яккакурашчи Анвар Бойназаров (1-0) 13 декабрь тонгида АҚШнинг Таллаҳасси шаҳрида бўлиб ўтган Combat Night Pro 19 мусобақасида MMA’да дебют қилди.
«The Uzbek»га америкалик Ҳенри Ли Крапп (0-1) рақиблик қилди. 31 ёшли ўзбекистонлик жангчи биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди ва MMA’даги дебютини чиройли ғалаба билан бошлади.
Маълумот учун, Анвар Бойназаров 1989 йилнинг 10 январь куни Самарқанднинг Жомбой туманида туғилган. 12 ёшидан бошлаб таэквондо билан шуғулланган. У профессионал фаолиятини ривожлантириш учун 2008 йил Таиланд пойтахти Бангкокка жўнаб кетган.
«The Uzbek» лақаби билан машҳур бўлган Бойназаров муайтай бўйича аввалига ҳаваскорлар ўртасида Жаҳон чемпиони бўлди, 2011 йилда эса WMF йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони бўлди. Фаолиятининг маълум қисмида 5 йил ичида 111 та жангда иштирок этиб, ўзига хос рекорд ўрнатганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда