19:36 / 13.12.2020
4 191

"Женоа" бош мураббийи "Юве"га қарши ўйин олдидан нималар деди?

"Женоа" бош мураббийи "Юве"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
"Женоа" устози Роландо Маран Италия А Серияси 11-тури "Ювентус"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ушбу баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

"Биз "Ювентус"га қарши учрашувда "Женоа"нинг классик ўйинларидан бирини кўрсатмоқчимиз. Иккала жамоа ўртасида фарқ бор албатта, аммо биз жамоавий руҳ орқали ўйинни ютишга ҳаракат қиламиз. Мухлислар бугунги баҳсда катта ёрдам беришлари мумкин эди, бироқ бугун бор кучимиз билан ўйнаб, натижа қайд этишимиз керак.

Улар бугунги баҳсда етакчиликни қўлга олиши ва ўзига ишонишлари учун каталониядаги ғалаба катта аҳамият касб этади деб ўйламайман. Ўз навбатида бизнинг ўйинимизга ҳам "Юве"нинг натижалари ва турнир жадвалидаги ўрнимиз таъсир қилмаслиги керак. Чемпионатдаги эгаллаб турган поғонамиз ўйинимиз билан бирга аста секин яхшиланиб боради
", - дейди Маран.

Туринликлар Чемпионлар лигаси доирасида "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Клуб ушбу ғалабадан кейин Генуяга ташриф буюрмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Женоа" бош мураббийи "Юве"га қарши ўйин олдидан нималар деди?