09:30 / 15.12.2020
3 085

Славко Лукич: "Навбаҳор"га қайтишга тайёрман. Клуб мухлисларини жуда яхши кўраман"

Славко Лукич: "Навбаҳор"га қайтишга тайёрман. Клуб мухлисларини жуда яхши кўраман"
2018 ҳамда 2019 йилларда "Насаф" ва "Навбаҳор" таркибида тўп сурган ҳимоячи Славко Лукич билан боғландик.
Олдинроқ унинг атрофида миш-мишлар урчигани ва келаси мавсумда "Навбаҳор" таркибида фаолиятини давом эттириши мумкинлиги борасида маълумотлар пайдо бўлганди. Бироқ Славко ушбу миш-мишларни тасдиқламади. Лекин у "Навбаҳор"га қайтишга тайёрлигини айтди.

- Славко, эшитишимизга қараганда, келаси мавсумда "Навбаҳор"га ўтишингиз мумкин экан.
- Буни ёлғон маълумот дейишим мумкин. Агар менга қўнғироқ қилиб, "Навбаҳор"га таклиф билан чиқишса, йўқ демайман. "Навбаҳор" мухлисларини яхши кўраман. Уларнинг қаршисида футбол ўйнаш, уларнинг қўллаб-қувватловини ҳис қилиб туриш доимо ёқимли. Наманган - ҳақиқий футбол шаҳри. У ерда футбол ва футболчилар қадрланади.

- Демак, "Навбаҳор"га қайтиш ниятингиз йўқ эмас.
- Албатта. Агарда кимдир қўнғироқ қилиб, таклиф билан чиқса, шундай ажойиб жамоа таркибида ўйнашдан фақатгина хурсанд бўламан.

- Менимча, Андрей Канчельскис ҳали ҳам жамоани бошқараётган бўлганида бундай демаган бўлардингиз.
- Албатта, йўқ. Деян Журжевичдан кейин жамоани Андрей Антанасович қабул қилиб олганидан кейин мен захирада қолиб кетдим. Ҳатто натижалар яхши бўлса ҳам, яхши ўйин кўрсатсам ҳам Канчельскис менга қараганида қовоғини уйиб оларди.

- Демак, Сизни Ўзбекистонга келишингизни кутсак бўладими?
- Ҳа, агар алоқага чиқишса, йўқ демайман.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Славко Лукич: "Навбаҳор"га қайтишга тайёрман. Клуб мухлисларини жуда яхши кўраман"