
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифасида жанг олиб бораётган Бектемир Мелиқўзиев (6-0, 5 КО) нинг навбатдаги рақиби маълум бўлди.
Ҳамюртимиз 2021 йил 30 январида Москвадаги «Лужники» стадионида ташкил этиладиган бокс оқшомининг асосий жангида рингга кўтарилади. Бектамирга собиқ чемпион – Сергей Ковалёв (34-4-1, 29 КО) рақиблик қилади. Бу ҳақда россиялик боксчи маълум қилди.
Сергей Ковалёв ярим оғир вазн тоифасида WBA Super, IBF ва WBO чемпионлик камарларининг собиқ соҳиби ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар