А Серияда “Женоа” ва “Милан” ўртасидаги баҳс ўн иккинчи турнинг энг қизғин беллашувларидан бўлди. Албатта, учрашув олдидан мусобақа пешқадами, мағлубиятсиз серия бўйича рекордчи, юлдузли таркибга эга бўлган “Милан”нинг имконият юқори баҳоланганди. Қолаверса, миланликлар Генуяга келгунга қадар, мағлубиятсиз ўйинлари сонини 23 тага етказиб, гол урилган учрашувлар сериясини 30 тадан оширганди.
Мавсум бошидан карантин ва жароҳатлар исканжасида қолган “Женоа” энди-энди ўз ўйинини топишга ҳаракат қилмоқда. “Милан”га қарши тўқнашувда Роландо Маран ҳужум чизиғида янги усулни қўллади. Аввалги ўйинлардан фарқли ўлароқ, бу гал ўткир ҳужумчи вазифасини Маттиа Дестрога топширди. Элдор Шомуродов орқароқдан ҳужум қилган бўлса, Марко Пьяцца яширин ҳужумчи ва қанот ярим ҳимоячиси сифатида ўйнади.
Ўйин таҳлили билан шуғулланган хорижлик мутахассислар Элдор Шомуродовнинг фаол ҳаракатларини алоҳида тилга олмоқда. Ўзбек ҳужумчиси жиддий рақибга қарши бор маҳоратини кўрсатишга уринди. Қолаверса, “Женоа” таркибида 7 та марказий ҳужумчи борлиги ҳам рақобатни борган сари кучайтирмоқда.
Элдор юқори техникасини ишга солиб рақибни алдаб ўтган ҳолатлар кузатилди. Аввалги ўйинларда легионеримиз бу усулдан кам фойдаланарди. Ўз навбатида, “Милан”нинг метин ҳимоячилари ҳам Элдорга қарши том маънода қаттиқ ўйнади. Айниқса, Алессио Романьоли. У олтинчи дақиқадаёқ ҳамюритимизни йиқитди. Биринчи бўлим ўрталарида эса, унинг Шомуродовга ишлатган қўполлиги сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
32-дақиқада Элдор ўзаро дуэлда Романьолини ортда қолдириб, жарима майдони ичига ажойиб тарзда тўпни етказиб берди. Бироқ, Сандро Тонали хавфли вазиятни бартараф этди.
Биринчи гол Шомуродовнинг меҳнатлари самарасида урилди. У ўз услубида, бир неча сония ичида айланиб, аниқ зарба берди. Зарбани Италиянинг бугунги кундаги энг кучли дарвозабони Жанлуижи Доннарумма қайтарди. Тўпга биринчи келган Дестро ҳисобни очди.
Умуман олганда, Шомуродов жамоасининг кучли рақиб билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, очко олишига муносиб ҳисса қўшди. Элдорнинг 85-дақиқада захирага олиниши, ҳисобни ушлаб қолишга қаратилган тактик қарор бўлди.
Ҳужумчимиз ўйин давомида рақибларини муваффақиятли алдаб ўтишдан ташқари икки марта аниқ зарба берди ва бир маротаба рақиб ҳужумини бартараф этди. Бу гал тўп узатишларда ўта сифатли ўйнади. Элдор узатган 28 та пасдан 24 таси манзилга аниқ етиб борди. Бу юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Футболчиларнинг ўйинини баҳолашга ихтисослашган Whoscored сайти ўзбекистонлик легионерга 6,6 балл қўйди. Бу “Женоа”нинг аксарият ўйинчиларидан юқори кўрсаткич. Бир сўз билан айтганда, жамоанинг “Милан”га қарши муваффақиятли ўйинида етакчилардан бири бўлган Шомуродов бошланғич таркибга лойиқ футболчи эканини яна бир бор исботлаб қўйди.
Энди “Женоа” А Сериядаги навбатдаги учрашувини 20 декабрь куни мавсум дебютанти “Беневенто”га қарши ўтказади. Генуялик мухлислар “Милан”дан очко олган футболчилардан бўлажак баҳсда фақат ғалаба кутмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда