“Машъал” футболчиси Шерзод Темиров Тошкентнинг “Пахтакор” клубига трансфер қилинди. Бу ҳақда муборакликлар матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, айни дамда Темиров тиббий кўрикдан ўтмоқда. Ярим ҳимоячи бунга қадар “Насаф”, “Шўртан” клубларида тўп тепган. У “Машъал”га ушбу мавсумда бошида келиб қўшилган эди.
Шерзод Темиров “газчилар” таркибида 24 учрашувда майдонга тушиб, 1815 дақиқа ҳаракат қилган. Унинг ҳисобида битта гол бор. Ўша голни айнан “Пахтакор” жамоасига урган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда