Бугунги кунда ўз вазн тоифасида дунёнинг энг кучли боксчилари қаторига шиддат билан кириб бораётган Бектемир Мелиқўзиев 2021 йилнинг 30 январь куни профессионал боксдаги энг муҳим жангини ўтказади.
Ёш бўлишига қарамай, ҳаваскор боксда катта тажриба тўплаган ҳамюртимиз профрингдаги навбатдаги жангида супер ўрта вазннинг WBO, WBA (Super), IBF ва IBA йўналишларида жаҳон чемпиони, WBC бриллиант камари соҳиби бўла олган россиялик Сергей Ковалёвга (34-4-1, 29 КО) қарши рингга чиқишидан хабарингиз бор.
Бу супертўқнашув Москва шаҳридаги “Лужники” аренасида ташкил этилиши режалаштирилган.
Аслида Сергей Ковалёв навбатдаги жангини кубалик Салливан Баррерага қарши ўтказиши керак эди. Маълумотларга қараганда, рақиб хорижга чиқиш учун талаб этиладиган ҳужжатларни тайёрлай олмаган ва шу боис Россиядаги жангга кела олмаслигини билдирган.
Ковалёв шундан сўнг, ўзига рақиб сифатида Бектемир Мелиқўзиевни танлади. Россиялик боксчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бу ҳақда қуйидагича баёнот берди.
- Ҳаммага салом! Меннинг навбатдаги жангим санаси аниқ бўлди. 30 январь куни Москвадаги “Лужники” аренасида ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиевга қарши жанг қиламан. Бектемир 2020 йилда иккита ғалаба қозонди. Унинг ўртамиёна боксчилар билан жанглари муддатидан олдин тугаган. Рақибим ҳаваскор боксда Олимпия ўйинлари вице-чемпиони, жаҳон чемпионатлари кумуш ва бронза медали соҳиби, икки карра Осиё чемпиони бўлган, – деб ёзади Ковалёв.
Шунингдек, Ковалёв Бектемирга қарши жанг унинг чемпионлик шоҳсупасига қайтишида дастлабки қадам бўлишини, тўқнашув Россияда ўтказилиши унга қўшимча куч беришини ва яна чиройли ғалабалари билан мухлисларини хушнуд этишини таъкидлади.
Бектемир Мелиқўзиев ҳам собиқ жаҳон чемпионидан умуман ҳайиқмаётганини, ўзига ишонаётганини намойиш қилди.
- Ковалёв кейинги ўн йилликнинг энг ёрқин юлдузларидан. Бу мен профессионал боксга биринчи қадамимни қўйганда айнан шундай имконият берилишини орзу қилгандим. Мен пухта ҳозирлик кўраман ва 30 январь куни ғалабани нишонлашган тайёрман, - деди ўзбкистонлик чарм қўлқоп устаси.
Таъкидлаш лозимки, бокс оламида ўз нуфузига эга бўлган Asianboxing.info сайти яқин йиллар ичида вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг кучли профессионал боксчилари рейтингида (pound-for-pound) кучли ўнликка кириши мумкин бўлган чарм қўлқоп усталари номини эълон қилганди.
Мазкур сайт мутахассислари Бектемир Мелиқўзиев 2023 йилга бориб, P4P рейтингининг энг юқори поғоналарида қайд этилишини тахмин қилган. Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксга ўтгагина кўп бўлгани йўқ. Фарғоналик чарм қўлқоп устаси дастлабки профессионал жангини 2019 йилнинг 13 июнида Мартин Риос Фиделга қарши ўтказиб, катта тажрибага эга рақибини биринчи раунднинг ўзида соф нокаутга учратганди.
Барча жангларини АҚШда ўтказаётган Бектемирга промоутерлар профессионал рингда кўп жангда иштирок этган ва рейтингдан юқори поғоналарда қайд этилган рақибларни рўбарў қилмоқда. Бунинг самарасида, ҳамюртимиз дастлабки чемпионлик камарларини қўлга киритиш учун кам вақт сарфлаяпти. Хусусан, Мелиқўзиев ўтган йили декабр ойида ўзининг тўртинчи жангида Ваугн Александрни очколар ҳисобида мағлуб этиб илк соврини - World Boxing Association Continental Americas минтақавий чемпионалик камарига эга бўлди.
Бектемир жорий йилнинг 30 октябрь куни олтинчи жангида Алан Кампани учинчи раундда рингга қулатиб, World Boxing Organisation Inter-Continental қитъалараро чемпионлик камарини ҳам ўзиники қилди.
Умуман олганда, бу боксчимиз олтита жангдан бештасини нокаут ва биттасини очколар ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган ва у рейтингда жадал кўтарилиб бормоқда.
Шунингдек, унинг менежерларидан бири Унинг менежерларидан бири Алико Фролов ўзбек боксчиси ўз вазнидаги собиқ жаҳон чемпиони Девид Лемьё, Дениэль Жейкобс, Сергей Ковалёв ёки Салливан Баррера каби номдор рақибларга қарши жанг қилишга тайёрлигини ҳам таъкидлаганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда