Фото: Instagram/@shota_arveladze
«Пахтакор» клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе «шерлар» бошқарувини тарк этди. Бу ҳақда грузиялик мутахассис Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
- "Уч йил ўтди. Бугун «Пахтакор» бош мураббийлигидан кетяпман. Мана шу завқли, чиройли ва муваффақиятли уч йил учун миннатдорчилик билдираман. Мухлислар, жамоа, ўйинчилар ва бизни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат. Бу клубни бошқариш имкониятини яратган раҳбариятга ҳам ташаккур.
Клубга келажакда ғалабалар ва янада кучли бўлишни тилайман. Энди «Пахтакор» мураббийи эмасман, бироқ мен аввалгидек унинг мухлиси бўлиб қоламан. Бу мен учун катта тажриба бўлди ва бу ердаги ҳаёт фантастик эди. Биз жуда яхши жамоа бўлдик ва мен ҳеч қачон сизларни унутмайман", - деди «Пахтакор» собиқ бош мураббийи Шота Арвеладзе.
Арвеладзе 2017 йилда «Пахтакор» бошқарувига келди. Мутахассис «шерлар» билан икки мартадан Ўзбекистон чемпионлиги ва мамлакат кубогини қўлга киритди. Шунингдек, Лига Кубогининг илк чемпионига айланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда