09:30 / 04.01.2021
2 043

WBA рейтинги. Ўзбек боксчлари қайси ўринларни эгаллаб турибди?

WBA рейтинги. Ўзбек боксчлари қайси ўринларни эгаллаб турибди?
Унга кўра, рейтингдан олти нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди - бу ҳақида olamsport хабар бермоқда. Бу ой боксчиларимизнинг рейтингдаги кўриниши қуйидагича:

Эълон қилинган рейтингда Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) чемпион сифатида қайд этилган. Аҳмадалиев шунингдек IBF йўналиши чемпиони ҳам ҳисобланади.
Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 кг) жангларини олиб бораётган икки боксчимиз - Шаҳрам Ғиёсов олти, Шоҳжаҳон Эргашев эса саккизинчи поғонани эгаллаб турибди.
Биринчи ўрта вазн (-69,85 кг) тоифасида Исроил Мадримов эса биринчи ўринда қайд этилган.
Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (-76,2 кг) эса 14-ўринда қолган. У айни пайтда WBA Continental Americas камари соҳиби бўлиб турибди.
Яримоғир вазн тоифасида (-79,3 кг) Рустам Тўлаганов ҳам аввалги ойдаги каби 14-ўринда қайд этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » WBA рейтинги. Ўзбек боксчлари қайси ўринларни эгаллаб турибди?