Ўзбекистоннинг энг кучли клубида ҳозир бош мураббий ким?
Бу саволга жамоанинг мухлислар ҳам, журналистлар ҳам жавоб бера олишмайди. Сабаби мавҳумликда. Грузиялик мураббий Шота Арвеладзенинг 31 декабрь куни клуб билан тузган шартномаси якунланди. У 21 декабрь куни тунда Туркияга, оиласи билан Янги йил байрамини кутиб олишга учиб кетди.
"Пахтакор" футболчилари билан хайрлашганда унинг кўзидан ёш чиқди. Четдан бу хайрлашув кўз ёшларига ўхшади. Камига 3,5 йил давомида "Пахтакор"да ишлаган Шота Арвеладзе инстаграмдаги ўз саҳифасида Алишер Усмоновга ва "Пахтакор"га миннатдорчилик билдирди. Бу хайрлашув мактубига ўхшади четдан.
Шундан кейин "Шерлар"га унинг ёрдамчиси Питер Хюистра ёки Жасур Абдураимов бош мураббий бўлиши ҳақида турли хабарлар чиқа бошлади. Бир неча кун олдин championat.asia сайти Питер Хюистра бош мураббий бўлганини эълон ҳам қилди. Аммо ўша куниёқ "Пахтакор" раддия берди ва мураббийлар штабида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини эълон қилди.
Жамоа 14 январь куни йиғилади ва янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Бунга 5 кун вақт қолди. Ҳозиргача янги бош мураббий номи расман эълон қилингани йўқ ёки Шота Арвеладзенинг қайтиб келиб шартномани узайтиргани ҳақида хабар чиққани йўқ. Демак клуб раҳбарияти ҳамон бир қарорга келгани йўқ деган тахмин қилишимиз мумкин. Агар қарор қабул қилинганида раҳбарият дарҳол клуб матбуот хизматига бу ҳақда маълум қилган бўларди ва расмий сайтда хабар чиқарди, бунга шубҳамиз йўқ.
Эътиборлиси "Пахтакор"да бош мураббийдан бошқа барчаси маълум. Клуб қачон йиғилиши, қайси санада Дубайга учиб кетиши, жамоа қайси меҳмонхонада истиқомат қилиши, "Зенит", "Спартак" билан ўртоқлик ўйинлари қачон ва соат нечида, қайси стадионда ўтишигача маълум. Бироқ бош мураббий масаласи...
Муаллиф: Narzulla Saydullayev
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи