2 167
Азиз Абдуҳакимов: «Шахмат федерацияси фаолияти чуқур ўрганилмоқда, у ерда тегишли ўзгаришлар бўлади»
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонованинг АҚШ шахмат федерацияси аъзосига айланганига муносабат билдирди ва Ўзбекистон шахмат федерацияси фаолияти ўрганилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар қилди.
- "Ҳозирда шахмат федерациясининг фаолияти чуқур ўрганиб чиқилмоқда. Ўзбекистонлик қизлар чет элда, бошқа мамлакат байроғи остида дона сураётгани жуда ачинарли ҳолат. Бир нарсани тушуниш керак, улар ҳозир ўзига қулай йўлни танлади. Бу қизимиз АҚШда ҳам ўқияпти, ҳам спортчилик фаолиятини давом эттирмоқда.
Албатта, федерацияда тегишли ўзгаришлар бўлади. Йўл қўйилган барча камчиликлар таҳлил қилинади. Сабаб ўрганилади ва нима учун ҳолат бу даражага келгани таҳлил қилинади. Яқин орада шахмат федерациясининг йиғилиши бўлиб ўтади ва унда барча хулосалар тақдим этилади.
Бу қизларга Ўзбекистон байроғи остида мусобақаларда қатнашиш бўйича ўзимизнинг тегишли таклифларимизни берамиз", - деди Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.
Аввалроқ ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШнинг Миссури университети жамоасида дона сураётгани ва энди халқаро мусобақаларда АҚШ номидан қатнашиши маълум бўлганди. Кейинчалик блогер Азиза Умарова шахматчилар оиласи ва федерация ўртасидаги совуқ муносабат ҳақида мақола эълон қилди. Бунга жавобан федерация раддия билдирди. Федерация ушбу хабарлар фонида ОАВда эълон қилинган мақолаларни бир ёқлама деб баҳолаган. Шунингдек, терма жамоадан чиқиб кетиш фикри спортчининг ўзига тегишли экани ва бунда бошқаларни айбдор қилиш мумкин эмаслиги таъкидланган.
Кейинроқ опа-сингил шахматчилар Нафиса Мўминова ва Хулкар Тоҳиржонова Шахмат федерациясининг раддиясига муносабат билдириб, «Шахмат федерацияси устимиздан мағзава ағдарди» деганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи