19:24 / 20.01.2021
2 257

Марлен Чобанов "Пахтакор" футболчисига айланди

Марлен Чобанов "Пахтакор" футболчисига айланди
Клуб тарбияланувчиси саналган ҳимоячи Марлен Чобанов “Шерлар” сафини тўлдирди. 20 ёшга тўлган ҳимоячи “Пахтакор” футбол мактаби тарбияланувчиси саналади.

Кейинчалик Украина клубларида футбол билан шуғулланишни давом эттирган Марлен 2017 йилдан бошлаб Киевнинг “Оболонь” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ўтган йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб машғулотларда иштирок этган Чобанов билан икки йиллик келишувга эришилди. У жамоамизга эркин агент сифатида келиб қўшилди.

“Пахтакор”га профессионал футболчи сифатида қайтган Марленга жамоамиздаги фаолияти омадли чиқишини тилаймиз, - дея хабар бермоқда, клуб матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Марлен Чобанов "Пахтакор" футболчисига айланди