Бир ой муқаддам “СКА-Хабаровск” бош мураббийи Сергей Юраннинг оммавий ахборот воситаларида “Спартак”нинг ўзбекистонлик легионери Остон Ўруновнинг ёши 4-5 йилга кичрайтирилгани ҳақидаги иддаоси анча шов-шувларга сабаб бўлди.
Бу масалага Остон Ўрунов тўп сурган клублар, шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциация томонидан муносабат билдирилди, раддиялар берилди, исбот талаб қилинди ва Юран расман узр сўраши кераклиги айтилди. Шунингдек, мустақил журналистлар ҳам масалани тўлиқ ўрганиб, ўзбек футболчисининг ҳужжатлари архивлардан текширилгани ва унинг ёши кичрайтирилмаганини исботлади.
Сергей Юран бу мавзу чуқурлашиб кетганидан кейин у ўзбекистонлик ҳамкасблари билан гаплашиб туриши ва айнан улар Ўруновнинг ёши кичрайтирилгани ҳақида маълумот берганини айтиш билан чекланди холос. Яъни, тажрибали мутахассис ўзининг айбловига бирорта исбот келтира олмади.
Аслида ўтмишнинг машҳур футболчиси бўлган Сергей Юран ўйламай гапириши туфайли илгари ҳам жаримага тортилгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.
Ниҳоят, Россия футбол иттифоқининг Этика қўмитаси Сергей Юран кўтарган мавзу бўйича ўз текширувини ўтказди. Натижада россиялик мураббий жазоланадиган бўлди. Россия футбол иттифоқи Этика қўмитаси қарорига кўра, Сергей Юран Остон Ўруновнинг ёши кичрайтирилгани ҳақида далил-исботсиз маълумотларни иддао қилгани учун 250 минг рубль миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.
Россия футбол иттифоқи Этика қўмитаси аъзоси Андрей Созин Сергей Юранган қўлланилган жаримани қуйидагича изоҳлади.
- Юран 250 минг рубль миқдорида жарима тўлаши кераклиги белгиланди. Қарор амалда бир овоздан тасдиқланди. Бу жараёнда Юраннинг ўзи ҳам бор эди ва ўз позициясини баён қилди. Лекин барибир қилмишини тўлалигича ҳис этгани йўқ, - деди Андрей Созин.
Этика қўмитаси қарории юзасидан “Спартак” клуби ўз позициясини билдирди.
- Биз ўзаро ҳурмат ва этика меёрларига аъмал қилиниши тарафдоримиз, - деди “Спартак”нинг жамоатчилик билан аоқалар департаменти раҳбари Антон Фетисов.
Ҳужжатларга кўра, Остон Ўрунов 2000 йилнинг 19 декабрь куни Навоийда туғилган. “Пахтакор” футбол клуби тарбияланувчиси. 2017 йилдан бошлаб, “Навбаҳор” клуби шарафини ҳимоя қилган. У айнан Наманганда профессионал футболчи сифатида шаклланди. Водий жамоасида жами 51 та ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасига учта гол урди.
Истеъдодли ярим ҳимоячи 2019 йилнинг июлида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қабул қилинди. Пойтахт “темирйўлчилари” сафида 13 та ўйинда рақиб дарвозасини бир маротаба ишғол қилди.
2019 йилнинг 2 июнида Туркияга қарши ўтказилган халқаро ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги дебютини нишонлади. Кейин КХДР, Сурия ва Ироқ терма жамоаларига қарши ўтказилган учрашувларда ҳам майдонга тушди.
Остон Ўрунов 2020 йилнинг февралида “Уфа”га кўчиб ўтди. Уфаликлар таркибида ўнта учрашувни юқори даражада ўтказган истеъдодли ярим ҳимоячи ёзги трансферлар вақтида “Спартак” билан беш йиллик шартномага имзо чекди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда