2 312
Маҳмуд Муродов UFC 257 даги ғалабаси ҳақида: «Жангдан аввал ўзимни яхши ҳис қилмаётгандим»
Фото: UFC
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов (25-6) 24 январь куни бўлиб ўтган UFC 257 мусобақасидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Билмадим, бироқ мен ўзимни яхши ҳис қилмаётгандим. Тикланиш жараёни яхши ўтди, бироқ ҳеч қанақасига очила олмадим. Менимча бу об-ҳаво шароитининг ўзгариши билан боғлиқ. Ўзимни қулай ҳис қила олмадим, бироқ шукурлар бўлсинки, ғалаба қозондим.
Уч марта қисқа муддат ичида тайёргарлик кўриб, учта ғалабага эришдим. Захирадан чиқдим ва уч ғалаба — бундан нолимайман. Бу ғалаба бизнинг мамлакат ва бизнинг ёшлар учун жуда муҳим.
Олға юришда давом этамиз. Адашмасам, менга бир ой таътил беришди. Бир ойдан кейин кимнидир алмаштириш керак бўлса, мен тайёрман (кулади).
Энди бироз муддат дам олмоқчиман, вақтимни оилам ва қизим билан ўтказиш ниятидаман. Кейин эса Ўзбекистонга учиб кетаман. У ерда ўйлаб қўйган режаларимни амалга ошираман: болалар учун академия қурмоқчимиз. Бу мутлақо текин бўлади. Мамлакатда MMA’ни ривожлантирамиз. Чунки бизда ҳукумат томонидан жуда катта қўллаб-қувватлаш бор. Ёшларни тўғри йўлга солиш учун бу имкониятдан фойдаланиш зарур", - деди Маҳмуд Муродов.
Муродов UFC 257 мусобақасининг асосий кардида америкалик Эндрю Санчесга (12-6) қарши жанг қилди ва учинчи раунддаги техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.
Маҳмуд UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (12-4) очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни (15-10) учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган.
Эслатиб ўтамиз, Муродов иштирокида октябрь ойида бўлиб ўтиши белгиланган иккита жанг бекор бўлганди. Аввалига Кшиштоф Ётко жароҳат сабаб сафдан чиққанди. Кейинчалик Муродов коронавирус сабаб Кевин Ҳоландга қарши жанг қилолмаганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда