date
views 2 186

Питер Хюистра: "Биз қуръадан қониқдик"

Питер Хюистра: "Биз қуръадан қониқдик"
"Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра Осиё Чемпионлар Лигасининг қуръаси хусусида ўз фикрларини билдирди.

- Чемпионлар Лигасидаги рақибларни қуръа маросимидан сўнг билиб олдик. Биринчи рақибимиз "Шаржа" жуда яхши жамоа. БАА чемпиони ва уларни "Шабаб Ал Аҳли"га қиёсласак бўлади. Бизни жуда ажойиб икки ўйин кутмоқда. Иккинчи рақибимиз эса "Трактор" Эроннинг барча жамоалари каби кучли. Тўғри, улар "Персеполис" эмасдир, аммо барибир яхши шаклланган ва қизиқарли рақиб.

Учинчи жамоани эса саралаш ўйинидан кейин билиб оламиз. Саудия Арабистонининг "Ал Ваҳда" ёки Ироқнинг "Эйр Форс" клуби рақибимизга айланади. Гуруҳимизда яхши савиядаги жамоалар тўпланган деб ўйлайман.

Биз қуръадан қониқдик. "Пахтакор" гуруҳ босқичида ўйнаш борасида устунликка эга. Биз гуруҳдан ўтишни истаймиз. Бунинг учун бор имконимиз билан меҳнат қиламиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Питер Хюистра: "Биз қуръадан қониқдик"