19:13 / 29.01.2021
1 160

"Пахтакор" гуруҳ босқичини Эрон клубига қарши ўйин билан бошлайди

"Пахтакор" гуруҳ босқичини Эрон клубига қарши ўйин билан бошлайди
ОФК ОЧЛнинг 2021 йилги мавсуми гуруҳ босқичи учун тақвимини эълон қилди. Марказлашган форматда ўтадиган гуруҳ босқичида "Пахтакор" 14-29 апрель кунлари иштирок этади.

Ҳозирча "В" гуруҳи ўйинлари қаерда бўлиб ўтиши ноаниқ. Гуруҳда вакиллари бор ассоциациялар уни қабул қилиш учун ОФКга ариза топширишлари мумкин. Ариза ОФКни қониқтирган ҳолатда ўша гуруҳ баҳсларини бирор мамлакатда бўлиб ўтиши борасида қарор қабул қилинади.

Гуруҳ босқичини жамоамиз Эроннинг "Трактор" клубига қарши ўйин билан бошлайди. Иккинчи турда плей-офф ғолиби билан тўқнаш келамиз. Кейин эса "Шаржа" билан учрашув бўлиб ўтади. Тақвим билан танишиб олинг.

1-тур, 14 апрель
"Пахтакор" - "Трактор"

2-тур, 17 апрель
Плей-офф ғолиби - "Пахтакор"

3-тур, 20 апрель
"Шаржа" - "Пахтакор"

4-тур, 23 апрель
"Пахтакор" - "Шаржа"

5-тур, 26 апрель
"Трактор" - "Пахтакор"

6-тур, 29 апрель
"Пахтакор" - плей-офф ғолиби

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" гуруҳ босқичини Эрон клубига қарши ўйин билан бошлайди