10:20 / 09.02.2021
2 365

Ҳабиб орзусидаги жанг ҳақида гапирди

Ҳабиб орзусидаги жанг ҳақида гапирди
Россиялик аралаш жанг спортчиси (ММА) Ҳабиб Нурмагомедов ўз ташкилотида (Eagle Fighting Championship) режалаштирган орзусидаги жанг ҳақида сўзлаб берди.

«Бу фақат менинг фантазиям, оғир вазнда америкалик Брок Леснарни россиялик Федор Емеляненкога қарши жангга олиб чиқиш мумкин эди», — дейди Нурмагомедов МатчТВ каналига берган интервюсида. Унинг фикрига кўра, Россия ва Америка ММА юлдузлари ўртасида жанг ташкил қилиш кўпчилик учун қизиқ бўлар эди. «Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин», деб қўшимча қилади спортчи.

Аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедов UFC президенти Дэйна Уайтга ўз карьерасини давом эттириш тўғрисида хабар юборганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Уайт тез орада ўз жавобини эълон қилиши керак. Спортчининг сўзларига кўра, UFC раҳбарияти июн ойида чемпионлик жангини ўтказишни режалаштирмоқда, аммо ҳозирча бирор тўхтамга келинмаган.

Эслатиб ўтамиз, 24 октабр куни UFC турнирида америкалик Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан кейин Нурмагомедов аралаш яккакурашлардан кетишини эълон қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳабиб орзусидаги жанг ҳақида гапирди